ИШИД жангарилари Суриянинг Хомс вилоятидаги Пальмира шаҳрига ҳужум бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Al-Masdar News агентлиги манбасига кўра, жангарилар Бадия тумани ҳудудида ҳукумат кучлари марраларига ҳужум қилган ва Пальмирага ўтиш учун қамални ёриб ўтишга уринган.
Жумладан, қачонлардир ИШИДнинг мазкур минтақадаги таянч пункти ҳисобланган Хамима туманида қўшинларга ҳужум уюштирилган.
Ҳозирда томонлар ўртасида қақшатқич жанглар кетаётгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)