Эрон пойтахти яқинида 29 май куни кечаси мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли енгил моторли ўқув самолёти ҳалокатга тушди. Бу ҳақда мамлакат армияси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Исфаҳондан Теҳронга учаётган самолёт имом Хумайний номидаги халқаро аэропорт яқинида қулаб тушган. Нохуш ҳодиса оқибатида икки киши — экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, самолёт аҳоли истиқомат қилмайдиган жойга қулаган. Унинг қулашига техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)