Америкалик иқтисодчи Жорж Сорос Буюк Британияда Brexit натижаларини бекор қилувчи янги референдум ўтказилиши борасидаги кампанияни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда у The Times’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Жорж Сороснинг фикрича, 2020 йилдан кейин бошланиши керак бўлган Brexit анча оғриқли жараён ҳисобланади. Бу Буюк Британия ва Европа Иттифоқига салбий таъсир кўрсатади. Унинг айтишича, бунинг ўрнига улар диққат-эътиборини анча муҳим масалаларни қаратгани маъқул. Иқтисодчи ушбу муаммони иккинчи маротаба референдум ўтказиш орқали ечиш мумкинлигини маълум қилди.
«Ҳозирги кунда сезилган зарарнинг асосий қисмини Европа Иттифоқи бошидан ўтказаётган экзистенциал инқирозлар келтириб чиқармоқда, аммо у ўзининг диққатини Британиянинг келишувдан чиқиб кетиши борасидаги музокараларга қаратмоқда. Бу ўзаро зарарли таклифдир, аммо бу ўзаро манфаатли томонга ўзгариши мумкин», — дейди Сорос.
Буюк Британияда Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш борасидаги референдум 2016 йилнинг 23 июнь санасида бўлиб ўтган эди ва 51 фоиздан ортиқ британиялик Brexit фойдасига овоз берган.
Изоҳ (0)