Анқара Вашингтоннинг нодўстона сиёсати сабабли АҚШ учун Инжирлик авиабазасини ёпиши мумкин. Бу ҳақда, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Туркия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ билан муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Муносабатлар меъёрга келиши учун АҚШ Манбиж, Гуленни топшириш масалаларида қадамлар ташлаши керак. Гап шу ҳақда кетганда, турк халқи Инжирлик базасини ёпишни талаб қилмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, Туркиянинг қўлида «кучли қарталар» бор, АҚШ эса бу каби иттифоқчини йўқотмаслиги керак. Шунингдек, у АҚШ ўзининг нотўғри қадамларидан қайтиши кутилаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)