Ўзбекистонда тез орада биринчи марта микросаноат зоналари пайдо бўлади, деб ёзади Sputnik Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаевга таяниб.
«Ўзбекистонда махсус зоналарнинг бутун спектри яратилган — бу ҳам эркин иқтисодий, ҳам кичик зоналар. Айни пайтда ‘Обод маҳалла’ дастури доирасида микросаноат зоналари деб аталувчи ҳудудлар пайдо бўлади, улар том маънода фуқароларнинг яшаш жойларида жойлашади», — деди вазир.
Бундай зонага мисол сифатида Ботир Хўжаев Андижон вилояти Улуғнор туманида жойлашган, 28 аёл ишлайдиган тўқимачилик цехини келтириб ўтди.
Аммо вазир янги зоналарнинг иштирокчилари қандай имтиёзларга эга бўлишига ва улар қандай муддатда ташкил этилишига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)