• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда тўйлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев оилавий маросимларни тартибга солиш, уларни исрофгарчилик ва дабдабага йўл қўймасдан, шинам тарзда ўтказиш бўйича бир неча бор топшириқлар берган эди. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Luckycash.ru»

    Фото: «Luckycash.ru»

    Қорақалпоғистон Республикасида ҳам оилавий тадбирларни ўтказиш йўналишида шаклланган ўзига хос урф-одат ва анъаналар аҳоли иштирокида ўрганиб чиқилди. Жўқорғи Кенгеснинг қарори эълон қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа муассаса ва идораларга, давлат ва нодавлат ташкилотларга тўй-ҳашамлар, оилавий маросимлар ўтказилишини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиб чиқиш топширилди.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошлиғининг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нурилла Жамалов:

    – Халқимизда «биров тўнгиб сакраса, биров тўйиб сакрайди» деган доно гап бор. Бундай дабдабабозликнинг сабаби ҳам тўйингандан, деб ўйлайман. Исрофгарчиликнинг ҳам уволи бор. Ўйламасдан қилаётган ишимизнинг бир куни жавоби ҳам бор. Мисол учун, бир вақтлар сув сероб бўлиб, мева-чева, нонимиз ҳам кўп бўлди. Лекин, шу вақтлари ноннинг ахлат орасида ётганининг кўп гувоҳи бўлардик. Собиқ иттифоқ вақтида ҳукуматда ишлайдиганларга давлат томонидан ҳар ойда озиқ-овқатлар бепул берилар эди. Нон, гўшт ва бошқа маҳсулотларни еб улгурмай, ортиб қолса, ҳовлининг чеккасига кўмадиганлар ҳам бўлди. «Унақа қилиб исроф қилгунингча, қўшниларинга берсанг бўлмайдими» десам «Йўқ, мен берсам, насибам унга ўтиб кетади» деб жавоб берганларни ҳам учратдик. Бу ишлар учун ҳам жазо олдик, аҳолимиз бир неча бор сувсизликни бошидан кечиргани, чигирткаларнинг кўпайиб кетиб етилишиб турган ҳосилни йўқ қилгани бекор эмас. Ҳозирги вақтда энг катта ютуғимиз – тинчлигимиздир. Биз шу тинчлигимизнинг қадрига етмай тўйиб сакрамоқдамиз.

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Маҳаллалар Кенгаши ёшлар ташкилоти етакчиси Азиз Халмуратов:

    – Тўй ва бошқа маросимларимиз қадриятларимизнинг кўзгуси. Шундай экан тўй-базмларнинг, маросимларнинг ихчам, халқнинг манфаатларини, миллий қадриятларимизни ва урф-одатларимизни ҳисобга олган ҳолда ўтказилишини таъминлаш керак. Ёшларимиз ўртасида ушбу тушунчани сингдириш мақсадида тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.

    Ишларимиз ўз натижасини бериб, шундай маросимларимизнинг тартибли, исрофгарчиликсиз ўтказилишига эришмоқдамиз. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Улар эртанги кунимизнинг эгалари эканлигини ҳисобга олсак, биринчи навбатда ёшларни тўғри йўлга солиб, обод келажакни қуриш йўлини кўрсатишимиз керак.

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Айжамал Нуржанова:

    — Ҳар қандай қиз вояга етиб, оқ кўйлак кийишни орзу қилади. Умрида бир марта бўладиган бахтли куннинг эсда қоларли бўлишини хоҳлайди. Ёнидаги тенгдошлари, дўстларидан кам бўлгиси келмай, дабдабали тўйнинг тўрида ўтиришни ҳавас қилади. Лекин, бир кунлик тўйнинг кейини бахтсиз турмуш, ҳатто, ажрашувлар билан якунланаётганининг кўп гувоҳи бўлмоқдамиз. Тўғри, ота-оналар ҳам фарзанди учун борини сочади. Болаларим бахтли бўлар, деган умидлар билан тўй қилади. Шундай бўлса ҳам, катта тўй-базмлар уларнинг бахти учун кафолат бўлмайди. Барчаси ёшларнинг бир бирини тушиниб, тотув яшашига боғлиқ.

    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош штабининг катта инспектори, майор Мурат Мирзамуратов:

    – Тўйларимизни фойдасиз урф-одатлардан холи ўтказишимиз даркор. Тўйларда урф бўлган «гулянка» сабабли қанчадан қанча фуқароларимиз жисмоний ва моддий зарар кўрмоқда. Тўғри, шунинг орқасидан рўзғорини тебратаётган ҳайдовчилар ҳам бор. Лекин, ҳар қандай қинғир ишнинг парчаси чиқади. «Гулянка»да автомобиль бошқариш таваккал иш, кунларнинг бирида автоҳалокат билан якунланади. Сабаби бир-икки соатлик «қидиришма» учун тўй эгалари айрим пайтларда ҳар бир автомашинага 500 АҚШ долларигача пул тўламоқда.

    Менимча, «гулянка»ни умуман йўқ қилиш керак. Бунинг учун дастлаб ушбу мақсадда йўлга чиққан автомашина бошқарувчисини бир неча йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш ва автомашинани автотранспорт қўйиш майдончасига жойлаштириш керак. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган ҳайдовчига жарима солиш чораларимиз натижа бермаяпти, аксинча жаримадан қутилиш мақсадида аввалгидан ҳам қимматроқ нархда тўйларга кўпроқ буюртма олмоқда.

    29.05.2018, 09:19   Изоҳ (0)   14308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари мажлисида иштирок этиш учун Душанбега боради

    29.05.2018, 09:14

    Марғилондаги «Меҳрибонлик уйи»да содир этилган жиноят иши бўйича гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди

    29.05.2018, 09:03

    Ўзбекистонлик стюардессалар Москвада бўлиб ўтган халқаро танловда икки номинация бўйича ғолиб дея топилди

    29.05.2018, 08:46

    Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори этиб тайинланди

    29.05.2018, 08:25

    Тошкентда Ички ишлар тизимидаги ёш ходимларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва совғалар топширилди

    29.05.2018, 07:07

    Фарғонада шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига 36 та Damas машинаси топширилди

    29.05.2018, 06:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41

    Пеп Гвардиола “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият сабабини айтди

    Спорт | 1 июл, 11:30

    Эронлик хакерлар Трамп ёрдамчиларининг электрон хатларини тарқатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 1 июл, 11:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.