Ядро полигони демонтажига таклиф этилган хорижлик журналистлар гуруҳи Шимолий Кореяга етиб келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Пекиндан чартер рейси билан учиб келган гуруҳ Хитой, АҚШ ва Россия ОАВлари вакилларидан иборат эканлиги билдирилмоқда.
Демонтаж маросими, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, 23—25 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)