Жангариларнинг Грознийдаги черковга ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик диний муассаса ҳудудида дафн этилади. Бу ҳақда черков бош руҳонийси Сергий маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Биродаримиз Артемий Кизлярдаги черковга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган зиёратчилар каби черков ҳудудида дафн этилади. У хизмат чоғи ҳалок бўлди: кўчага тасодифан чиққан, балки сув ичмоқчи бўлгандир. У дини туфайли қатл этилди», — деди Сергий ота.
Бош руҳонийга кўра, жангариларни ҳовлида кўриб, Артемий қоча бошлайди. Улардан бири уни таъқиб этади. Бу жангарилар эътиборини жалб этиш ва бошқа зиёратчилар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради. Шовқин-сурон товушини эшитган черков ичидагилар дарвозаларни ёпишга улгуриб қолади.
Изоҳ (0)