Чўмилиш мавсумининг бошидан Германиянинг Болтиқ денгизи қирғоқларида чўкаётганларни қутқариш учун дронлардан фойдаланиш бошланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, дронларга қутқарув ёстиқчалари маҳкамланади. Улар сувга текканда автоматик тарзда шишади. Учиш аппаратлари 85 км/соат тезликда уча олади.
Дронлар қутқарувчилар ўрнини эгалламайди, балки уларнинг вазифасини тўлдиради. Улар қисқа вақт ичида ёрдамга муҳтож кишига яқинлашади ва унга қутқарувчилар етиб келгунга қадар сувда жон сақлаб туришга ёрдам беради.
Қутқарувчи дронлар Drone Helper француз компанияси томонидан яратилган. Биринчи марта бундай аппаратлар 2017 йилнинг август ойида тақдим этилган.
Изоҳ (0)