АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси йиғма қанотли Boeing 777х самолётидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «РБК» хабар қилди.
Агентликнинг таъкидлашича, бу турдаги конструкция йирик самолётларнинг ангар дарвозаларидан кира олишига хизмат қилади: тўхташдан олдин қанотларининг учи юқорига кўтарилади. Бунга қадар кенг фюзеляжли A380 Airbus SЕ шу турдаги муаммога дуч келганди (қанотлари кенглиги 79,86 метр). Бу каби ўлчамлар аэропортлардан жуда кенг махсус дарвоза ва ангарларни қуришни талаб этарди.
Boeing компанияси ўзининг 777-8 ҳамда 777-9 моделлари қанотларини алюминийдан эмас, балки углерод тола композитларидан яратиш ниятида. Маълум қилинишича, бу алюминиядан анча енгил ва мустаҳкам. Шунингдек, мазкур самолётлар қанотлари учи тепага кўтарилган ҳолда ҳавога кўтарила олмайди ва учувчилар бунга уринганида диспетчерлар автоматик равишда огоҳлантирилади.
Изоҳ (0)