Telegram Group Inc. АҚШнинг Флорида штатида рўйхатдан ўтган Lantah LLC компаниясини судга берди. Telegram Америка компаниясини Gram товар белгисига нисбатан ҳуқуқларни бузганликда айблаган. Икки компания ҳам бир хил ном билан криптовалюта яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Павел Дуровнинг компанияси 11 май куни АҚШ округ судининг Сан-Францискода жойлашган филиалига шикоят аризасини топширган. Telegram’нинг таъкидлашича, Lantah LLC фойда олиш мақсадида бегона товар белгисидан «виждонсизларча» фойдаланишга уринмоқда.
Lantah LLC Gram товар белгисини 2018 йилнинг февраль ойида рўйхатдан ўтказган. Америкалик журналистларнинг маълумотларига кўра, бу Telegram Open Network блокчейн-платформасининг норасмий тақдимотидан кейин юз берган.
Изоҳ (0)