Google компанияси мусулмонларнинг муқаддас ойи Рамазон муносабати билан, уларнинг кўнглига хуш ёқувчи кўринишдаги Google қидирув тизими дизайнини тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Google Doodle’нинг Рамазонга бағишланган янгиликларидан бири сифатида баннернинг жойлашуви бўлди. Бундан ташқари, компания ушбу ойда қиблани излаш билан боғлиқ сўровлар кўпайгани сабабли Qibla Finder (қиблани топувчи) хизмати ва Qalam номли лойиҳасини ишга туширди.
Қалам лойиҳасида хаттотлик санъати виртуал оламга кўчирилган. Исталган инсон ўз табригини араб ёзувида юбориши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)