Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига янги бош мураббий тайинланди, деб хабар қилади «Sports.ru».
Бугун, 22 май санасида швейцариялик Люсьен Фавр Дортмунд жамоасининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилинди.
60 ёшли швейцариялик мутахассис билан 2020 йил ёзигача шартнома тузилди. Якунинга етган мавсумда Фавр «Ницца»ни бошқарганди, у жамоаси билан Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллади.
Қайд этиш лозим, мазкур мутахассис узоқ вақт Германияда ишлаган: у 2007 йилдан 2009 йилгача «Герта»ни бошқарган, 2011 йилдан 2015 йилгача эса Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клубига устозлик қилган. Фавр яқинда жамоани тарк этган Петер Штегер ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)