АҚШ MLS’ининг 12-тури доирасида «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Монреаль Импэкт»га қарши бўлиб ўтган ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этди, деб ёзади «Sports.ru».
Швециялик футболчи биринчи бўлим якунида канадаликлар ярим ҳимоячиси Майкл Петрассога қўли билан тарсаки туширди. Бу ҳолат эса канадалик футболчининг Ибрагимович оёғини босиб олганидан сўнг юз берди. Учрашув ҳаками видеотакрорни кўргач Златанни майдондан четлаштириш борасида қарор қабул қилди.
Камчиликда ўйнаганига қарамасдан «Лос-Анжелес Гэлакси» 75-дақиқада Ола Камара томонидан киритилган гол сабаб ғалабага эришди.
Изоҳ (0)