Лондоннинг «Вест Ҳэм» жамоасига янги бош мураббий тайинланди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
«Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» каби клубларда ишлаган чилилик футбол мутахассиси Мануэль Пеллегрини энди «Вест Ҳэм»ни бошқаради. Мураббий ва Лондон клуби ўртасидаги келишув 3 йилга мўлжалланган.
Жорий йилнинг 16 май куни «Вест Ҳэм» шотландиялик мутахассис Дэвид Мойесни истеъфога чиқарган эди.
Изоҳ (0)