ЖЧ-2018 вақтида Англия терма жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушадиган ўйинчи номига терма жамоа бош мураббийи Гарей Саутгейт аниқлик киритди, деб ёзади «Sports.ru».
«Кейн — ҳақиқий профессионал. Сардор учун ишга нисбатан юқори даражали муносабатни сақлаб туриш ўта муҳим. Унда кучли эътиқод мавжуд. Дунёнинг яқин келажакдаги энг яхши ўйинчиларидан бирини жамоага сардор қилиб тайин этиш жуда муҳим ҳисобланади», — дейди Саутгейт.
Изоҳ (0)