19 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, муқаддам судланган Ф.К. таниши Ж.Ю.нинг уйида у билан можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ф.К. ўзаро жанжал оқибатида ўзи билан олиб келган ов қуролидан танишининг чап сонига ўқ узиб, воқеа жойидан яширинди.
Оқибатда Ж.Ю. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Кўрилган чоралар натижасида Ф.К. ушланди.
Изоҳ (0)