21 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти қозоғистонлик ҳамкасби Назарбоев билан ҳам суҳбатлашган.
2. Ўзбекистонда долларнинг Марказий банки курси илк бор 8 минг сўмдан пасайди. Ўтган ҳафта Республика валюта биржасида шундай воқеа юз берган эди.
3. NYT: Трамп Ким Чен Ин билан учрашув борасида иккиланмоқда. АҚШ президенти КХДР раҳбари билан учрашув «сиёсий шармандалик»ка айланишидан хавотирга тушиб қолган.
4. «Билайн-Ўзбекистон» 26,9 миллиард сўмлик жаримани тўлади. Айни вақтда, БМТнинг Халқаро электроалоқа иттифоқи «Билайн»ни қўллаб-қувватлагани айтилмоқда.
5. Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик тангалар ва 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан қайтариб олинади. 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллардан 2020 йил 1 июлгача фойдаланиш мумкин.
6. 22 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Селлар ҳақидаги хабарларнинг давоми бўлади, шекилли.
Изоҳ (0)