Қашқадарё вилоятидаги «Лочин» болалар дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва «Камалак» болалар ташкилоти сардорларининг навбатдаги анжумани ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га анжуман медиагуруҳи аъзоси Ҳожиакбар Паттоев маълум қилди.
Тадбир иштирокчилари Қарши шаҳридаги вокзалда тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг улар автобуслар карвонида Шаҳрисабздаги Амир Темур хиёбонига йўл олди. Бу ерда Ўзбекистонда илк бор болалар паради бўлиб ўтди.
Оромгоҳга 800 нафарга яқин сардор жамланди. Уларга тажрибали тренерлар, фаол ёшлар, ўз касбининг мутахасислари, ОАВ вакиллари ҳамроҳлик қилади.
Анжуман доирасида республика ўқув-семинари, «Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши» танлови, маданий дастурлар, спорт мусобақалари, турли тўгараклар ҳамда болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган беллашувлар ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур тадбир 24 май кунига қадар давом этади.
Изоҳ (0)