Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

КХДР вакиллари Пхунгери ядровий полигонининг ёпилиш маросимига боришни истаган Жанубий кореялик журналистларнинг ҳар биридан 10 минг доллар талаб қилмоқда, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Шимолий Кореянинг Пекиндаги элчихонаси ҳар бир журналистдан виза чиқимлари учун 10 минг доллардан сўради», — дейди манба. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли Жанубий Корея катта эҳтимол билан ўз мухбирлари КХДРга юбормайди.

Аввалроқ, Пхеньян Пхунгери ядровий полигонининг ёпилишини ёритиш учун саккиз нафар Жанубий кореялик журналистни мамлакатга таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маросимга ташриф буюрувчи журналистларга КХДРнинг Хитойдаги элчихонасида виза ва тегишлу ҳужжатлар тақдим этилади, чунки Шимол ва Жануб ўртасида ҳамон дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар