Вашингтон штатида ёввойи мушук икки нафар велосипедчига ҳужум қилди. Велосипедчилардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси эса шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда USA Today’га таяниб, «Nur.kz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, йиртқич тоғда учишга мўлжалланган велосипедда ҳаракатланаётган спортчиларга Сиэтл яқинида ташланиб қолган.
Полициячилар етиб келганида, пума ўзи ўлдирган эркак жасади ёнида турган бўлган.
Полицияга қўнғироқ қилган иккинчи велосипедчи эса қочишга уринган, бироқ пума унга ташланиб, велосипедчини ўз уясига тортиб олиб келган.
Натижада иккинчи велосипедчи шифохонага ётқизилган, йиртқич эса отиб ташланган.
Изоҳ (0)