Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 17 май куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, С.Н. ноёб турдаги қушларни сотиб катта фойда олишини айтиб, Ибрат маҳалласида яшовчи А.И.нинг ишончига киради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У 2016 йил мартидан сентябрь ойига қадар жабрдийдадан 33 минг 550 долларни олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Ҳозирда С.Н. ни ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)