«Қорадори-2018» тадбири давомида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи аёл уйи олдида 518,32 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини 5 миллион сўмга сотаётганида ушланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унинг уйи омборхонасидан 4 килограмм 970,68 грамм марихуана топилди. Томорқасида эса наша ва кўкнор етиштираётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)