Шавкат Мирзиёев Улуғнор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилаётган кредит маблағлари ҳақида гапирди. Президентнинг сўзларини «Kun.uz» келтириб ўтди.
«4 та сектор раҳбарлари ёзиб олсин, нима учун Андижонга бу маблағларни ажратаётганимни. Андижонда катта корхоналар йўқ. Масалан, Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводи, кимё заводи бор. У машина заводи (GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи) номигагина, ҳеч кимга фойдаси йўқ. Бундай заводдан ўнта қилса, фойдаси бор. Рақобат бўларди. Бу завод учун ўтган 27 йил ичида жуда кўп имтиёзлар берилди, солиқдан озод қилинди.
Бу завод аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаб бермайди. Шунинг учун Андижонда ҳаёт шароитини яхшилаб беришимиз керак. Балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш мумкин. Масалан, Наманганда Норин дарёсида балиқчилик бўйича лойиҳаларни йўлга қўйдик. Одамларга дарё бўйидаги ерларни ажратиб бердик», деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)