18 май куни соат 22:30 атрофида Ургут тумани, Аълохотин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тайлоқ-Ургут» автомобиль йўлининг 2-километрида номаълум автомашинанинг номаълум ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, жабрланувчига ёрдам бермай, воқеа жойидан яширинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган С.V Ургут туман марказий шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-тергов суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини тегишли ҳужжатларсиз, маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи С. М ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилда содир этганлиги аниқланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 226 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)