Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон туманидаги Andijan Silk.Co қўшма корхонасига ташрифи чоғида «Марҳамат-2017» тут нави билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тут навининг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. «Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, ‘Марҳамат – 2017’ навидан 40 тоннагача барг олиш мумкин», — дейилади расмий ахборотда.
Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа — тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон
Қайд этишларича, ушбу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали етиштирилган.
Изоҳ (0)