Ўзбекистонлик қорилар бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан келган таклифлар асосида чет мамлакатларда таровеҳ намозларини адо этиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йил Рамазон ойида ҳам қорилар бир қанча давлатлар, хусусан, АҚШ, Россия ва Украинага юборилди.
Жумладан, Туркистон – Америка жамияти таклифига биноан Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди ноиб-имоми Муроджон қори Кабиров АҚШга жўнаб кетди.
У бу ерда Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, диний – маърифий суҳбатлар ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)