13 май куни «Эски жува» ва «Янгиобод» бозорларида ҳайвонот дунёси вакиллари ва паррандаларнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди, деб ёзади «Газета.uz» Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига таяниб.
Тезкор-профилактика рейдларини Экология давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси инспекторлари олиб борди.
35 дан ортиқ тошбақа, 10 та типратикан ва 8 та сайроқи дала қушлари мусодара қилинди ва табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)