Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Грецияга ташрифи чоғида мамлакат туризм вазири Елена Кунтура билан учрашув ўтказди, деб ёзади «Kommersant.uz». Яқинда Греция фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаларини олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилингани қайд этилди.
Ўзбекистон делегацияси ўзбекистонликларнинг Грецияга виза олишда қийинчиликларга дуч келаётганига эътибор қаратди. Айни пайтда визани кутиш муддати уч ойгача қисқартирилган. Муаммони ҳал қилишда Ўзбекистонда Греция виза марказининг очилиши ёрдам бериши мумкин.
Греция вазирлиги вакиллари бу таклифга рози бўлди. Елена Кунтура таъкидлашича, Ўзбекистонда виза маркази очилса, Ўзбекистон фуқаролари Грецияга кириш визаларини кўпи билан икки ҳафта ичида олиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)