Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 16 май куни Ўртачирчиқ туманида яшаган Т.Б. MAN машинасида Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи «Бўзсув—Оққовоқ» темир йўлининг 4402-километридаги темир йўл кесишмасидан ўтаётганида шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Шу куни Қашқадарё вилоятида ҳам юқоридаги каби ЙТҲ қайд этилди.
Ғузор туманидаги Халқобод қишлоғида яшаган Ш.Х. Matiz автомобилини Батош қишлоғидан ўтувчи «Ғузор—Қамаши» темир йўли кесишмасидан ўтаётганида шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашди.
Ҳайдовчи Ш.Х. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)