Cubana de Aviacion авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Кубада ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт Гаванадан Ольгинга учаётган эди. У Гавана аэропортидан кўтарилиб, бир неча дақиқадан сўнг қулади.
Самолёт бортида 104 киши бор эди. Бошқа манбаларга кўра, бортда экипаж аъзолари билан бирга 107 киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)