Чеченистон парламенти Давлат думасига Россия президентининг ваколат муддатини икки мартадан кўпроққа узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини киритди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Россия парламенти қуйи палатасининг базаси маълумотларига кўра, ҳужжат Чеченистон парламенти томонидан 18 май куни киритилган.
Айни пайтда Россия Конституциясида бир киши президентлик лавозимини кетма-кет икки мартадан ортиқ эгаллай олмаслиги ёзилган. Ҳар бир президентлик муддати олти йил давом этади.
Федерация кенгашида бу ташаббус қўллаб-қувватланмаган.
Изоҳ (0)