Қирғизистон парламенти ўзининг икки тегишли қўмитасига собиқ президентларни жавобгарликка тортиш масаласини тартибга соладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
«Гап келгусида собиқ президентлар жиноят содир этганда жавобгарликка тортилиши лозимлиги ҳақида кетмоқда. Биз энди шундай қонунни ишлаб чиқишимиз керак», — дея изоҳ берди депутат Исҳоқ Масалиев.
Депутатлардан яна бири Достон Бекешовга кўра, Масалиевнинг қўмиталарга собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ва собиқ давлат раҳбарларини дахлсизликдан маҳрум этиш механизмларини ишлаб чиқишни топшириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.
Изоҳ (0)