Украина президенти Пётр Порошенко Днепропетровск вилояти автомобиль йўллари хизмати раҳбари Владислав Животченконинг ҳазилини тушунмади ва унга қаттиқ танбеҳ берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Президент Животченкодан унинг идорасига қанча пул кераклигини сўраган. Хизмат раҳбари бунга жавобан ҳазиллашмоқчи бўлган ва «Ким билсин қанчалигини», — деган.
Порошенкога жавоб ёқмаган, шундан кейин Животченко омадсиз ҳазили учун узр сўрашга уринган.
«Ҳазилни уйда қиласиз, сиздан президент қанча пул кераклигини сўраяпти. Мен сизни кечирмайман», — деган Порошенко унинг ўзини оқлашига жавобан.
Изоҳ (0)