Афғонистонда пойтахт Кобулда жангариларни ёллаш учун масъул бўлган ИШИД етакчиларидан бири Абдул Моҳин ва унинг ўринбосари Фазлул Раҳмон қўлга олинди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Сўроқлар чоғида улар Кобулда ИШИД отрядларини тузишга қаратилган жиноятлар ва янги ҳужумлар учун замин яратишга алоқадорликларини тан олди.
Мамлакат миллий хавфсизлик бошқармасига кўра, тармоқ етакчилари ИШИД жангариларини оилалари билан Жалолободдан Кобулга, сўнг Жузжон вилоятига олиб ўтишга ҳозирлик кўрган. Мазкур режани амалга оширишга уриниш чоғида ташкилотчилар ҳибсга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)