Тошкент шаҳрида «Tashkent City» объекти қурилаётгани сабабли Ezidyor тўйхонаси бузилади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Айни дамда қурилиш кетаётган ҳудуд – Ўқчи маҳалласидан кўчирилмаган 20 та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таъминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр токи бор.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаровнинг сўзларига кўра, Эзидёр тўйхонаси бузилади. Тўйхона атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу объектлардаги тадбиркорлар ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тадбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтган.
Изоҳ (0)