• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хизмат вазифасини адо этаётганида мардларча ҳалок бўлган майор Элёр Чориев хотирасига бағишланади

    «Халқ сўзи» газетасида ўз хизмат бурчини адо этаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган майор Элёр Чориев хотирасига бағишланган мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Элёр Чориев 1984 йил 23 мартда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Шу тумандаги 15-мактабни битиргач, 2002—2006 йилларда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида таҳсил олган. 2016 йилгача Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2016 йил 18 октябрда Фарғона вилояти ҳудудида навбатдаги жанговар топшириқни бажариш чоғида «МИ 171Е» вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида вафот этган.

    Эл-у юрт хавфсизлигини таъминлаш, ўз хизмат бурчини бажаришда кўрсатган мардлиги, фидойилиги учун майор Элёр Чориев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган. Элёрнинг болалигидан интизомли бўлиб ўсгани, ҳар бир нарсада тартибни сақлашга ўргангани улғайгач касб танлашида ҳам намоён бўлди. У ўз олдига ҳарбий бўлишни қатъий мақсад қилиб қўйди.

    «Ўғлимнинг бу касбни танлашида акасининг ҳам ўрни бўлган, деб ўйлайман. У айни вақтда мамлакатимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида авиация бўлинмасида хизмат қиляпти. Умуман, қариндошларимиз орасида олти нафар ҳарбий хизматчи бор ва турли унвонларга эга. Элёржон ҳам бу йўлдан бориб, эл-у юртимиз тинчлиги учун жонини фидо этди», — дейди Элёрнинг отаси Аҳмад Чориев.

    Элёр ёшлигидан кураш билан жиддий шуғулланди, яхшигина чавандоз бўлди ва халқ ўйини кўпкариларда қатнашди. У айниқса физика, математика фанларини чуқур ўрганарди. Фанлар бўйича олимпиаданинг вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика финалида ҳам қатнашган. Бу унга замонавий ахборот технологияларини ўзлаштиришда қўл келди, чунки бугунги армияни бусиз тасаввур қилиш қийин. Элёр Чориевнинг илм олишга, ўз устида ишлашга бўлган иштиёқи унга ота-онасидан ўтганини, уларнинг иккаласи ҳам ўрта мактабни олтин медаль билан битиришганини фахр билан айтиб юрарди.

    «Ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбирга таклиф этишган ўша бахтли кун ҳамон кўз ўнгимда. Ўғлимнинг ҳарбий либос кийиб, ўз Ватани ва халқига садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилгани мени тўлқинлантириб юборганди. Унинг қадамидаги шиддат, овозидаги ўктамликни кўриб, ортимда шундай катта суянч борлигини ҳис этганман. Элёржон мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини сақлаш йўлида ҳалок бўлди. Аслида, Ватан ҳам шундай эр йигитларга суянар экан», — дейди Элёрнинг онаси Гулнора Пўлатова.Элёр Чориевнинг ҳарбий билим юртида жанговар тайёргарлик, ҳарбий хизмат сирларини чуқур ўзлаштиришда юқори натижаларга эришгани учун унга шу ерда ишга қолиш таклиф этилди. Ҳақиқий офицер хизматни армия ҳаётидан бошлаши керак, деб ҳисоблаган Элёр ҳарбий қисмни маъқул кўрди. Уни Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган чегара қўшинларига юборишди. Ҳарбий соҳада бирин-кетин муваффақиятларга эриша бошлаган ёш офицерга энг масъулиятли вазифаларни ишониб топширишар эди. Хизмат даврида ҳаётидаги бахтли воқеа ҳам юз берди. У Садоқат исмли қизга уйланди. Исми жисмига монанд рафиқаси аввал қиз, сўнг ўғил фарзандни дунёга келтириб, садоқат билан ҳарбий хизматчининг мураккаб фаолиятидаги ўзига хос қийинчиликларни биргаликда бошдан кечирди.

    «Элёр акам жуда ғамхўр, садоқатли турмуш ўртоқ эди. Турмуш ўртоғим Ватан олдидаги бурчини адо этиб ҳалок бўлди. Фарзандлар ҳам отасининг қаҳрамонлигидан чинакам ифтихор туйғусини туяди. Саккиз ёшли Гулсанам шифокор бўлишни орзу қилса, олти ёшли Мироншоҳ келажакда ҳарбий бўлмоқчи эканини айтади. Чориевлар оиласида болалар, қайси касбни танлашидан қатъий назар, ўз юртининг муносиб фуқароси бўлишига ишонади», — дейди Садоқат Раҳматова.

    «Чориевлар оиласи ҳамиша барчага намуна бўлган. Элёрнинг ота-онаси унга яхши тарбия беришган. У катталарнинг ҳурматини жойига қўяр ва буни биз бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатар эдик. Тақдир экан, ҳаётдан жуда эрта кетди», — дейди «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Юнус Мирзаев.

    Элёр ўқувчилик давридаёқ етакчилик қобилияти билан ажралиб турарди. У билим олишда қийналмасди. Ажойиб спортчи ва турли тадбирларни ўтказишда моҳир ташкилотчи эди. Ана шу хислатлари учун уни нафақат синфдошлари, балки педагоглар ҳам яхши кўрарди. Она тили билан бир қаторда рус тилини яхши биларди, бу мулоқотга киришиш учун жуда асқотди», — дейди Пастдарғом туманидаги 15-мактабнинг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Эшмурод Боймуродов.

    Элёр Чориев туғилиб ўсган уйда, алоҳида хонада қаҳрамон хотирасига бағишланган бурчак жиҳозланган. Бу ерда унинг ўқувчилик давридаги, армиядаги ва оиладаги ҳаёти акс этган фотосуратлар қўйилган. Бу хонага унинг синфдошлари, дўстлари тез-тез келиб туради. Хизмат бурчини адо этиш пайтида ҳалок бўлган Элёр Чориев билан нафақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ва синфдошлари, балки устозлари ва ҳамқишлоқлари ҳам фахрланади. Унинг оиласидан хабар олиш учун чегара қўшинлари қўмондонлиги вакиллари, маҳаллий ҳокимият ва жамоат ташкилотларининг ходимлари тез-тез келиб туради. Оиласига пенсия тайинланиб, янги уй ажратилган. Зеро, халқимиз ўз қаҳрамонларини, Ватан тинчлиги ва осойишталиги, гуллаб-яшнаши учун жонни фидо этган инсонлар хотирасини азиз тутади.

    08.05.2018, 12:23   Изоҳ (0)   91197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда янгасидан 2200 доллар қарз олган аёл уни уриб ўлдирди

    08.05.2018, 12:05

    Фарғоналик фуқаро чегарадан қарийб 12 минг долларни кийимлари орасига яшириб олиб ўтишга уринди

    08.05.2018, 11:41

    Ўзбек дипломатлари Франциядаги қабристонда собиқ иттифоқ аскарлари хотирасини ёдга олди

    08.05.2018, 11:20

    Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарда дарахтларнинг аёвсиз кесилиши ҳолатларини ўз назоратига олади

    08.05.2018, 10:42

    Жиззах вилоятини ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланади

    08.05.2018, 10:31

    Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига Ўзбекистон байроғи акс этган ленталар тарқатилди (фото)

    08.05.2018, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.