Шерзод Ҳидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирексияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Маълумот учун, Tashkent City дирексияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Маълумотларга кўра, Шерзод Ҳидоятов бунга қадар Akfa Ҳолдинг компаниясида фаолият юритган.
Изоҳ (0)