Франция иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мэр АҚШ президенти Дональд Трампга Парижда 2015 йилнинг ноябрида юз берган терактлар ҳақидаги сўзларини қайтариб олиш даъвати билан мурожаат қилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Унинг сўзлари халқаро майдондаги энг кучли, иттифоқчи давлатлар раҳбари ва Франциянинг дўсти бўлган давлат президентига лойиқ эмас ва ҳақоратли. Биз қуроллар эркин тарқалиши сабабли АҚШда юз бераётган оммавий қотилликларга бу каби изоҳлар бермаяпмиз-ку? … У сўзларини қайтариб олиши ва афсусда эканлигини маълум қилишини истардим», — деди Ле Мэр.
Аввалроқ Трамп Францияда қурол олиб юриш ҳақидаги қонун амал қилган тақдирда Париждаги 2015 йил ноябридаги теракт қурбонлари камроқ бўлиши мумкин бўлганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)