1 май куни Ўзбекистоннинг Йиғма маълумотлар миллий саҳифаси ўз ишини бошлади, деб ёзади Spot. Энди чет элликлар ўзлари одатланган шаклда маълумот олиш имкониятига эга бўлди.
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг Маълумотлар тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими (МТУТ)га қўшилишини маъқуллади ва бу хорижий инвесторларнинг мамлакат бозорига киришини енгиллаштиришини таъкидлади.
«Ишончим комилки, Ўзбекистон учун МТУТдан ўз статистика тизимини янада ривожлантириш учун асос сифатида фойдаланиш манфаатли бўлади», — деди ХВЖ Статистика бўлими директори Луис Марк Дюшарм.
ХВЖ сайтида хабар қилинишича, чет элликлар учун статистиканинг очилиши катта шаффофликни таъминлаш йўлидаги катта қадам бўлди.
«Энди хорижлик манфаатдор шахслар, шу жумладан, кредит, рейтинг ва бошқа ташкилотлар реал вақт режимида Ўзбекистон ҳақида маълумот олиши мумкин, буни ХВЖ ўта муҳим деб ҳисоблайди», — дейилади хабарда.
Саҳифага ХВЖ талаблари ва стандартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Тошкент» Республика фонд биржасининг талаб этилаётган категориялар бўйича статистика маълумотлари жойлаштирилган.
Изоҳ (0)