2018 йилнинг январь-мартида Россиядан Ўзбекистонга 36 минг тонна нефть экспорт қилинди, деб ёзади Spot Ёқилғи-энергетика мажмуаси марказий диспетчерлик бошқармасига таяниб. Аммо апрелда нефть етказиб берилмаган.
Маълумотларга кўра, иккинчи чорак учун экспорт графиги ҳозирча Ўзбекистонга нефть етказиб беришни кўзда тутмайди.
2018 йилнинг январида Россия Ўзбекистонга 24,9 минг тонна нефть етказиб берди, февралда экспорт амалга оширилмади. Мартда етказиб бериш қайта тикланди ва экспорт ҳажми 11,1 минг тоннани ташкил қилди.
Аввалроқ Россия ва Ўзбекистон нефть етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро келишув муҳокамасини якунлаётгани, бу ҳақда Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида Россия энергетика вазири Александр Новак маълум қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)