Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2 май куни ЙПХ инспектори билан боғлиқ ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Шу куни соат 19:00 атрофида “Тошкент Авто Агент” МЧЖ ҳайдовчиси Ш.А ўзига бириктирилган Cobalt русумли машинани Мирзо Улуғбек—Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Ю.Султоновни уриб юборди.

Ҳодиса туфайли Ю.Султонов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди