Дэвид Гудолл — австралиялик ботаник ва эколог-статистик, экология бўйича юздан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 4 апрель куни 104 га кирган Митчеллни Австралияда энг кекса олим сифатида билишади.
Май ойида Гудолл эвтаназия амалиётини (тиббий йўл билан ҳаётни тўхтатиш) ўташ учун Швейцарияга кетади. Бу ҳақда Meduza нашри хабар қилган.
«Мен бу ёшга етганимдан афсусланаман, бундан 20-30 йилга ёшроқ бўлишни истаган бўлардим. Мен каби кекса кишининг фуқаролик ҳуқуқлари, жумладан, ўз жонига қасд қилиш ҳуқуқи кафолатланиши керак» — деди Гудолл ўз туғилган кунида.
Гудолл 20 йилдан буён Exit International ташкилотига аъзо. Exit International дунё бўйлаб кишиларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳуқуқини қонунийлаштириш учун курашади.
The Washington Post Гудоллнинг ҳеч қандай ҳасталиги йўқлиги, 90 ёшгача теннис ўйнагани ва шу кунгача университетда дарс бериб келаётганини хабар қилган.
Изоҳ (0)