Швейцариянинг Вале кантонидаги Альп тоғларида тўрт нафар альпинист ҳаддан ташқари совқотиш оқибатида ҳалок бўлди. Яна беш нафари оғир аҳволда шифохонага етказилди. Бу ҳақда 30 апрель куни маҳаллий полицияга таяниб, Швейцария телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Гап итальян, француз ва немис альпинистлари ҳақида бормоқда. Уларнинг барчаси 14 кишидан иборат гуруҳ таркибида бўлганлиги таъкидланмоқда. Қор бўронига учраган альпинистлар 3 157 метр баландликда жойлашган дам олиш жойига йўл олган. Бироқ белгиланган муддатда гуруҳ дам олиш жойига етиб келмаган.
30 апрель куни шифокорлар ва тоғ инструкторлари иштирокида қутқарув операцияси ташкил этилган. Йўқолганларни қидириш учун еттита вертолёт жалб этилган.
Қидирув гуруҳи бир нафар ҳалок бўлган альпинистни топган. Гуруҳнинг қолган аъзолари ҳаддан ортиқ совқотиш ташхиси билан госпиталларга етказилган. Улардан уч нафари шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)