«Ланит» компанияси асосчиси Георгий Генс 30 апрель куни 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди. «Ланит» таркибига Lego, re:Store ва бошқа тармоқлар киради.
Хабар қилинишича, Генс Узоқ Шарқда чанғида учишга борган вақтда вафот этган. Шифокорлар томонидан берилган дастлабки маълумотларга қараганда, қоннинг ивиб қолиши унинг ўлимига сабаб бўлган.
Компания Генснинг ўлими ҳақида ҳали расмий баёнот бергани йўқ.
Изоҳ (0)