Сурия ҳукумати кучларининг Ҳалаб ва Хама ҳудудларидаги ҳарбий базаларида 30 апрель куни портлаш юз берди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ҳалаб ва Хамадаги базаларда 26 киши, шу жумладан эронлик ҳарбийлар ҳалок бўлган. Хабар берилишича, базаларга ракета зарбалари берилган. Зарбанинг ким томонидан берилганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)