Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронни ўз ядро дастури борасида ёлғончиликда айблади, деб ёзади «Газета.ru».
«Эрон етакчилари кўп марта ядро қуроли борлигини рад этган. Бугун мен Эрон ёлғон гапирганлигини айтиш учун шу ердаман», — деди Нетаньяху.
Теҳрон маълумотларни дунё ҳамжамиятидан яширган ҳолда ядро қуроли устида ишлашни давом эттирмоқда, деди бош вазир. Бунинг исботи сифатида у Эрон махфий «ядро архиви» — Исроил разведкаси томонидан қўлга киритилган ҳужжатларнинг бир қисмини намойиш қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда ядро битими тузилгач, Эрон томони ўз махфий ҳужжатларини бекитиш чораларини кучайтирган, 2017 йилда эса ядро қуроли ҳақидаги маълумотлардан иборат файллар Теҳрондаги махфий жойга келтирилган. Нетаньяху таъкидлашича, Эрон келажакда фойдаланиш учун ядро қуроли соҳасидаги билимларни сақламоқда ва кенгайтирмоқда.
Изоҳ (0)