Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Çalık Holding холдинги Тошкентда Турк бизнес маркази, меҳмонхоналар, Ziraat Bank офисига бино ва савдо-кўнгилочар марказлар қуради. Лойиҳанинг умумий қиймати 400 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ҳокимининг Инвестициялар, инновация ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаевга асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

30 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Çalık Enerji энергетика компанияси бош директори Ридван Актюрк Туркия президентининг ташрифи доирасида турк ишбилармонлик марказининг қурилиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Бундан ташқари Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ziraat Bank’нинг ижрочи директори Ҳусайн Айдин билан пойтахтда Ziraat Bank офиси ва бизнес марказ қуриш борасида ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди