27 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат ишлари бўйича махсус вакили, Хитойнинг ШҲТдаги миллий координатори Сунь Лицзе бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки мамлакатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлиги, Циндао шаҳрида ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.
Томонлар кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Изоҳ (0)