• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ургут бозори яқинидаги аянчли аҳволдаги йўллар қачон таъмирланади? (фото)

    ЎзАда журналист Ғолиб Ҳасановнинг «Шудгорланган йўл ёхуд сабр қилинг, ҳайдовчилар» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада Самарқанд вилоятидаги йирик бозорлардан бири Ургут бозори яқинидаги йўлнинг аянчли аҳволи танқидга олинади. Қуйида мақола ўз ҳолича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сиз суратда кўриб турган бу йўл – расман 4R-47 «Булунғур шаҳри – Ургут шаҳри-M-39» автомобиль йўли деб номланади. Суратлар ушбу йўлнинг 60-80-километрида, яъни Ургут шаҳри ва Кенагас қишлоғи оралиғида олинган.

    Лекин аҳоли, ургутликлар бу йўлни «тухум флейкаси», «дастурдан четдан қолган йўл», «шудгорланган йўл» деб номлашади. Бунинг боисини шу йўлдан бир бор ўтган йўловчи яхши билади. Аммо 20 километрлик бу йўл атрофидаги Мерганча, Камангарон, Қинғир, Сариқтепа, Нисбат, Деҳқонобод, Равот, Кенагас каби қишлоқларнинг минглаб аҳолиси, истаса-истамаса, ҳар куни мана шу ўйдим-чуқур йўлдан юришга мажбур. Бундан ташқари, «Жаҳон бозори» номини олган Ургут бозори ҳам шу йўл бўйида жойлашган. Бозорга ҳар куни юзлаб машина ўтиб қайтади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бир неча йилдирки, Самарқандда республика йўл хўжалиги мутасаддилари ёки турли вазирлик, қўмиталар масъуллари ва депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари, мулоқотларида доим мазкур йўлнинг ҳолати бўйича мурожаатлар бўлади, масала кўтарилади. Лекин ҳар сафар жавоб бир хил – «дастурга киритиш бўйича таклиф берамиз» ёки «келгуси йил дастурига киритилади».

    Яқинда биз ҳам аҳолининг мурожаатлари асосида йўлнинг ҳолати тўғрисида мақола тайёрлаш мақсадида Ургут тумани ҳокими ўринбосарига мурожаат қилдик. Ҳар тугул ўринбосар жавобидан кўнглимиз тўлди – «Йўл жорий йилги дастурга кирган, иш бошланди». Бу гапдан сўнг Ургутга сафаримизни бошқа кунга қолдирдик ва йўлнинг таъмирланиш жараёнини ёритишни режалаштирдик.

    Орадан ўн кунлар ўтиб, режалаштирган мавзуни ёритиш учун Ургут томон йўл олдик.

    M-39 йўлидан Ургут шаҳри томон ўша таъмирланаётган йўлга бурилдик. Минг афсус, йўлнинг ҳолати суратда кўриб турганингиздек, ҳамон чанг, транспорт воситалари қатнов қисми қолиб, йўл четидаги нисбатан текис жойдан ҳаракатланмоқда. Кўприклар ўша-ўша – таъмирталаб, бетон тўсиқлари тушиб кетган. «Таъмирланаётган» йўлнинг бирор жойида техника ишлаётгани, тош-шағал ёки қум тўкаётганини кўрмадик. Фақат ушбу йўлдан Сариқтепа маҳалласига бурилишда ички йўлда йўл хўжалиги транспорт воситалари ишлаётганига кўзимиз тушди.

    «Жорий йилда мазкур йўл дастурга киритилиб, таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 44 миллиард сўм ажратилган. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширадиган пудратчи аниқлангани йўқ. Пудратчи бўлмаганидан кейин шартнома ҳам, муддат ҳам аниқ эмас. Лекин биз дастлабки ишларни бажаряпмиз. Йўлнинг 60—80-километрлари оралиғида 11 минг 700 квадрат метр жойга шағал тўшаб, текисладик. Дастур бўйича таъмирлаш ишлари 2018—2019 йилларда тўрт босқичда – 5 километрдан бажарилади. Ҳозирда илк лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертизага берилган», — дейди Ургут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи Эшмуҳаммад Аблоёров.

    Корхона раҳбарининг айтишича, мазкур ташкилотнинг 13 та техникаси бор ва улар шу пайтгача имкон қадар ушбу йўлни текислаш ишларини бажарган (бу техника ва имконият билан 20 километрлик йўлни замон талаблари даражасига келтиришни тасаввур қилиш қийин). Айни пайтда эса корхона ишчи-хизматчилари Сариқтепа маҳалласидаги 1,8 километрлик ички йўлни таъмирлаш билан шуғулланмоқда.

    Демак, ҳали 4R-47 «Булунғур шаҳри – Ургут шаҳри-M-39» автомобиль йўли ёки «тухум флейкаси»нинг соз ҳолатга келишини анча вақт кутишга тўғри келади. Чунки 2018 йилнинг тўртинчи ойи ҳам якунланмоқда, йўлнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари эса экспертизада, ишни бажарадиган пудратчи аниқланмаган. Шундай бўлгач, қанақа хулосага келиш мумкин. Сабр қилинг, ургутлик ҳайдовчилар, деймиз холос.

    27.04.2018, 16:41   Изоҳ (0)   36828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чимкентда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

    27.04.2018, 16:28

    Сурхондарёлик 81 ёшли отахон велосипедда Қирғизистонга йўл олди

    27.04.2018, 16:15

    Фарғонада мутасадди раҳбарлар эътиборсизлиги туфайли 17 та депутатлик сўрови жавобсиз қолди

    27.04.2018, 15:59

    Бўстонлиқ туманида хотира кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди (фото)

    27.04.2018, 15:46

    Ўзбекистонда табиий газнинг улгуржи нархига устама пулини белгилаш режалаштирилмоқда

    27.04.2018, 15:31

    Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви

    27.04.2018, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.